Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари Шайхонтоҳур туманидаги “хужра”да болаларга ноқонуний диний таълим бериб, уларни калтаклаган шахсни қўлга олди.
Маълум қилинишича бу хужра тарбияланувчилари бўлган вояга етмаган фуқаролар ўқиш давомида ўқлов билан калтакланган.
Ушбу "хужра" 2020 йилнинг 10 декабрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИБ Бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорликдаги тезкор суриштирувлари орқали туман ҳудудидаги хонадонларининг бирида аниқланган.
Қонунбузарга Жиноят Кодексининг 170 моддасига асосан Жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, тергов мобайнида болаларнинг ота-оналари ноқонуний устозга ҳақ сифатида 150-200 AҚШ доллари миқдорида пул бериб туришгани очиқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор суриштирув-тергов ишлари давом этмоқда.