Грознийда янги масжид қурилиши учун капсула ётқизилди. Унга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров номи берилади. Бу ҳақда Грозний давлат телерадиоешиттириш компанияси маълумотларига таяниб Медуза хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Рамзан Қодировнинг "қатъий қарши”лигига қарамай, кенг жамоатчилик, дин вакиллари ва Президент тарафдорлари шу қарорга келга.
"Бизда демократик жамият бор, республика аҳолисининг иродаси ва хоҳиши бизнинг устувор вазифамиздир" – дейди 11 январ куни Чеченистон Матбуот вазири Aҳмед Дудаев РИA Новости билан бўлган суҳбатда.
Масжид икки минг кишига мўлжалланган. Қурилиш қачон тугаши ҳақида маълумот берилмаган. Рамзан Қодировнинг вафот этган отаси Aхмат Қодиров номидаги энг катта "Чеченистон юраги" масжидларидан бири қурилиши икки ярим йил давом этган эди.
Маълумот ўрнида, Чечинистонда 1200 дан ортиқ масжид бор. 2020 йилда мамлакатда 32 та масжид барпо этилди ва 70 га яқин масжид қурилиши давом этмоқда.