АсосийЖАМИЯТ

Ички ишлар вазирлиги "Тик ток" да машҳур бўламан деб жамоат тартибини бузаётган фуқароларни огоҳлантирди (Видео)

Ички ишлар вазирлиги "Tik Tok" да машҳур бўламан деб, бўлар-бўлмас видеолар олиб, жамоат т...

'Ички ишлар вазирлиги "Тик ток" да машҳур бўламан деб жамоат тартибини бузаётган фуқароларни огоҳлантирди (Видео)'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги "Tik Tok" да машҳур бўламан деб, бўлар-бўлмас видеолар олиб, жамоат тартибини бузган фуқаролар 15 суткагача қамалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди!

«Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг TikTok платформасида фуқароларимизни, айниқса, ёшларимизни ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхараомуз, одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз. Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизнинг тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай аҳлоқсизликка йўл қўймаймиз.

Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади. Огоҳлантирамиз, фарзандларингизни назорат қилинг. Ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг», – деган ИИВ Матбуот котиби.

Бошқа янгиликлар