"Instagram" ва "Телеграм" ижтимоий тармоқларида метрода ҳаракатланаётган ўспирин, метро вагоннинг юқоридаги ушлагичларига оёқлари билан осилиб туриб, ғалати овоз билан бақирётгани тасвирланган видео тарқатилмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, тергов жараёнида ўзини блогер деб билганлар, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 105-мактабининг вояга этмаган, 2005 йилда туғилган A.A. ва T.У. ўқувчилари эканлиги ҳамда улар ушбу ҳаракатни Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасини ривожлантириш ва обуначилар сонини кўпайтириш мақсадида амалга оширганлари аниқланди.
Ўсмирлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси Метрополитендаги хавфсизлик бошқармаси вакиллари, Пойтахт метрополитени маъмурияти, шунингдек, 105-мактаб маъмурияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида тушунтириш суҳбати ўтказилди. Мазкур ҳолат бўйича иш қўшимча кўриб чиқиш мақсадида ҳудудий (яшаш жойидаги) вояга этмаганлар билан ишлайдиган бўлимига ўтказилди.
Қайд этиш лозим, ушбу ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг115-моддасига биноан чора кўрилади.
Бундан ташқари, ўсмирлар Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин давридабелгиланган маска режимига риоя қилмай белгиланган қоидаларни бузганли учун ҳам жавобга тортилади.
Метрополитен раҳбарияти йўловчиларни огоҳликка чақириб, метро хизматларидан фойдаланиш қоидаларига қаттий риоя қилишингизни, шу билан бирга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ўз соғлиғингизга эътиборли бўлишингизни сўрайди.