my5
Sevimli

Самарқанддан уй ижарага олиб, қиморхона ташкил қилган иштихонлик йигитга жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 12.01.2021, 09:19
Самарқанддан уй ижарага олиб, қиморхона ташкил қилган иштихонлик йигитга жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 8 январдан 9 январга ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар "Қорасув" маскани, "Обод" маҳалласи 11-уйда тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Тадбир давомида ушбу уйда ижарада яшаб келган, Иштихон тумани "Янгикент" маҳалласи "Жонроҳат" қишлоғида рўйхатда турувчи, 1989 йилда туғилган С.И. уйнинг алоҳида хонасини таваккалчиликка асосланган “қимор” ўйинини ўтказиш учун ташкил қилиб, 4 нафар танишларига уйин учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Қиморбозлар даврасидан карта калодалари, 3.685.000 сўм пул ва 100 АҚШ доллари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.      

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 1-кисми билан жиноят иши кўзғатилди, дейилади хабарда.   

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84