my5
Sevimli

Трамп Вашингтонда фавқулодда ҳолат эълон қилди

ДУНЁ 12.01.2021, 10:18
Трамп Вашингтонда фавқулодда ҳолат эълон қилди

АҚШ раҳбари Дональд Трамп 20 январь куни янги сайланган Жозеф Байденнинг инаугурацияси олдидан хавфсизлик чоралари билан боғлиқ ҳолда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Вашингтон ҳукуматига федерал ёрдам юборди. Бу ҳақда Оқ уй тарқатган ҳужжатда айтилган, дея ёзмоқда ТАСС.

"Президент Дональд Трамп Колумбия округида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва президентнинг инаугурация фавқулодда ҳолатига федерал ёрдамни буюрди", - таъкидлаган Оқ уйда. Пойтахт мери Мюриэл Боузер Конгрессдаги тартибсизликлар ортидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар муносабати билан ҳафта охирида Вашингтон маъмурияти раҳбарига илтимос билан мурожаат қилди.

Ушбу қарор федерал ҳокимиятга шаҳарга тезкор равишда ёрдам бериш учун маблағ ажратишга имкон беради. Шу билан бирга, 44-президент Барак Обама Трамп инаугурациясидан олдин шунга ўхшаш эълон қилмаган. Одатда давлатлар раҳбарлари табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун ушбу турдаги фавқулодда вазиятни жорий қилишади.

Маълумот учун: Байден ва янги сайланган вице-президент Камала Харриснинг инаугурацияси 20 январь куни кундузи Капитолий зинапоясида бўлиб ўтади. Аввалроқ, янги коронавирус сабаб бўлган пандемия билан боғлиқ ҳолда, маросим энг қисқа форматда ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84