Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг соғлиги ёмонлашгани ва шу сабабдан халқ орасида кўриниш бермаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
Ушбу хабарга вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати аниқлик киритиб қуйидагиларни маълум қилмоқда.
"Айни пайтда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлигини тиклаш мақсадида қисқа муддатли даволаниш таътилида эканлигини маълум қиламиз" деб ёзилади хабарда.