АсосийJamiyat

Адашган Юлдуз Усмонова Суриядан Сирдарёга қайтарилди

'Адашган Юлдуз Усмонова Суриядан Сирдарёга қайтарилди'ning rasmi

Турли ёт ғояларга учиб, ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган 98 нафар ўзбекистонлик қаторида Юлдуз Усмонова ҳам вояга етмаган 5 нафар фарзанди билан Сурия давлатидан олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати маълум қилди. 

“Меҳр-3” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инсонпарварлик операцияси амалга оширилиб, диний экстремистик ғояларга ишониб тўғри йўлдан адашган фуқаролар орасида Сурия давлатидан Ўзбекистонга қайтарилган сирдарёлик Юлдуз Усмонова ота-онаси бағрига қайтарилди.

1990 йилда Сирдарё вилоятида туғилган Юлдуз Асқаровна Усмонова 2011 йил тумуш ўртоғи ортидан Россия Федерациясига ишлаш учун жўнаб кетади. У ерда халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолиб, 2012 йилнинг сентябрь ойида 3 нафар фарзанди билан аввал Эрон Ислом Республикасига, кейин Покистонга ва шундан сўнг Сурия давлатига жўнатилади. 

Суриянинг Шадодий аҳоли пунктида яшаб юрган пайтида унга турмуш ўртоғи қуролли тўқнашувда ўлганини айтишади. 

“Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти жангариси, асли Ўзбекистонлик бошқа бир давлат хоини бўлган шахсга турмушга чиқади. 2015 ва 2016 йилларда яна 2 нафар фарзанди дунёга келади. 2020 йилнинг март ойида у шаръий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи ҳам ҳарбий тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлади. 

    Бошқа янгиликлар