my5
Sevimli

Бухорода 22 ёшли аёл ҳали туғилмаган боласини 50 миллион сўмга "келишиб қўйди", "аванс" олаётганида эса...

ЖИНОЯТ 13.01.2021, 12:09
Бухорода 22 ёшли аёл ҳали туғилмаган боласини 50 миллион сўмга "келишиб қўйди", "аванс" олаётганида эса...

2020 йилнинг декабрь ойида 22 ёшли M.Р. Бухоро шаҳрида жойлашган кафелардан бирида официант бўлиб ишлаб юрган вақтида ушбу кафега мижоз сифатида келган фуқаро Ф.Э. билан танишиб қолган.

M.Р. суҳбат давомида Ф.Э.гa ҳомиладор эканини, тўрт ойлик ҳомиласи борлиги ва моддий жиҳатдан қийналаётгани, келгусида туғилажак фарзандини моддий томондан таъминлай олмаслигини, фарзандини дунёга келтиргандан сўнг сотиш нияти борлигини маълум қилган ҳамда Ф.Э.гa тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 000 000 сўм эвазига сотишни таклиф қилиб, олдиндан аванс тариқасида 25 000 000 сўм сўраган. 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:00да Бухоро шаҳар A.Жомeъ кўчасида жойлашган «Ал-Пари» ресторани олдида M.Р. фуқаро Ф.Э.дан 20 000 000 сўм ва 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан M.Р.гa нисбатан Жиноят кодексининг 25, 135-моддаси 1-қисми (одам савдосига суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида M.Р. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси