АсосийJamiyat

Россияда ишлашни хоҳловчи ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари таклиф этилди

'Россияда ишлашни хоҳловчи ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринлари таклиф этилди'ning rasmi

2021 йилнинг 15-31 январь кунлари «ПИК Индустрия» ва «Техстрой» қурилиш корхоналари вакиллари Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2020 йилда Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизнинг Наманган ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, фуқаролар ўртасида танлов ўтказилган. Танловдан муваффақиятли ўтган 432 нафар фуқаролар 28-30 декабрь кунлари мазкур давлатга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилган эди.

“Суҳбатда, аввало 2020 йил 10-27 ноябрь кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқароларнинг иштирок этиши сўралади” – дейилган агентлик ахборотида. 

Қуйида бўш иш ўринлари ва танлов ўтказиладиган ҳудудлар рўйхатини келтирамиз.

Бўш иш ўринлари:

  • Монтажчи (монтажник-сантехник);
  • Электр пайвандчи (электросварщик);
  • Электр монтажчи (электромонтажник);
  • Ғишт териш (каменщик); 
  • Арматура (арматурщик);
  • Қолиплаш (формовщик);
  • Бетон плиталарни жойлаш (стропальщик); 
  • Ички пардозлаш (отделочник).

 

Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:

15-19 январь кунлари - Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси учун);

20-23 январь кунлари - Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун);

25-31 январь кунлари - Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун);

Бошқа янгиликлар