АсосийIqtisodiyot

2020 йил энг кўп бюджет пулини талон-торож қилган вазирлик маълум қилинди

'2020 йил энг кўп бюджет пулини талон-торож қилган вазирлик маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисидаги маълумотлари эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4 729 та назорат тадбирларида 246 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд.сўмни бюджетга тикланиши таъминланди. 

Маълум бўлишича, Халқ таълими вазирлигитизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. Вазирлик тизимидаги бу ўзлаштириш 2019 йилга (29,8 млрд.сўм) нисбатан 3,2 мартага ошган.     

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд.сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд.сўм) нисбатан 2 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (1,1 млрд.сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.

Бошқа янгиликлар