my5
Sevimli

Тошкентда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 13.01.2021, 16:33
Теглар: Фото
Тошкентда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилмоқда

Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдидаги майдонда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали пойтаxтимиз меҳмонлари, аҳолиси ва ўқувчи ёшларни қамраб олмоқда. Унда жанговар теxникалар, қурол-аслаҳалар, алоқа воситалари кўргазмаси ташкил этилган.

Тадбирдан ҳарбийлар, эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат бадиий қисм ҳам ўрин олган.  

Тадбир дастуридан:

  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркестрларининг  мусиқий чиқишлари;
  • ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва қурол билан саф машқларини бажариш бўйича кўргазмали чиқишлари ва тарихий жанг санъати кўринишлари намойиши;
  • кинолог мутахассисларнинг кўргазмали чиқишлари;
  • фестивалга ташриф буюрувчиларни замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, алоқа воситалари билан таништириш ва бошқа қизиқарли томошалар ўрин олган.

14 январ куни кун давомида давом этадиган ушбу тадбирга ташриф буюринг ва завқ олинг. 

Қуйида тақдим этилаётган фоторепортаж эса мазкур қизиқарли кўргазмалардан иборат тадбир ҳақида янада аниқроқ тасаввур уйғотса ажабмас...

 

 Барно МАДАЛИЕВА, Жамшид ЖОВБЎРИЕВ, darakchi.uz учун махсус тайёрланди

Шарҳлар

Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги баёнот берди

15.01.2021, 10:08

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган “Баҳри тожик” (Қайроққум) сув омбори ёрилиши натижасида сув тошқини содир...
Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар ортидан сирдарёликлар уйларини тарк эта бошлади. Вилоят ҳокими ярим тунда етиб борди (фото)

15.01.2021, 08:32

Сал аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини...
Екатеринбург ҳибсхонасида сақланаётган муҳожирлар исён кўтарди

14.01.2021, 20:39

Бугун, 14 январь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида исён юз берди. Воқеага ИИВ, ОМОН бўлинмаси ва Россия Миллий гвардияси вакиллари аралашиб,...
Тошкентда масофа сақламаслик оқибатида 5 та автомобиль тўқнашди

13.01.2021, 15:51

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 13 январь куни соат 11:00ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасидаги "Боғишамол" истироҳат боғи рўпарасида масофани сақламаслик...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84