my5
Sevimli

Беларус футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳзод Убайдуллаев билан шартнома тузди

СПОРТ 13.01.2021, 18:33
Беларус футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳзод Убайдуллаев билан шартнома тузди

Беларусь чемпиони—«Шахтёр» футбол клуби Ўзбекистон милий терма жамоаси ва Бекободнинг «Металлург» футбол клуби ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев билан шартнома тузганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. 

Шаҳзод Убайдуллаев ўтган йили «Металлург» таркибида Ўзбекистон Суперлигасининг 26 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урган. Бундан ташқари Шаҳзод Убайдуллаев 2020 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушди. МТЖнинг йиғинларига жалб этилган футболчи учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шаҳзод Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги илк ўйинини Тожикистон миллий терма жамоаси қарши ўтказиб, битта гол урган.

 «Металлург» таркибидаги самарали ўйин учун миннатдорлик билдирамиз ва «Шахтёр» таркибида Беларусь чемпионати ҳамда халқаро майдонларда омад тилаймиз», - деб ёзади  «Металлург» ФК ўзининг расмий телеграм саҳифасида.

 «Шахтёр»  клуби ўтган 2020 йил  мавсумида Беларусь чемпионлигини қўлга киритиб,  УЕФА чемпионлари лигасининг саралаш босқичига ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Шахтёр» шарафини ўзбекистонлик бошқа бир ўйинчи Жасур Яхшибоев ҳимоя қилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84