АсосийDunyo

Путин Россияда оммавий эмлашни бошлашга қарор берди

'Путин Россияда оммавий эмлашни бошлашга қарор берди'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин  эмлаш жадвалини тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Маълумотларга кўра, Россия 18 январдан бошлаб аҳолини оммавий эмлашга ўтишга тайёр.

Президент келаси ҳафтадан бошлаб барча русларга оммавий эмлашни бошлаш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда у "Россия 24" канали эфирга узатган ҳукумат билан учрашувда айтиб ўтди.

Шунингдек, Путин учрашувда ҳукумат аъзоларига тегишли инфратузилма ва иш жадвалини тайёрлашни буюрди. 

«Яхшики, бизнинг вакцинамиз етказиш пайтида минус 50дан, минус 70 даражагача сақлашни талаб қилмайди. Бу эса бизнинг фойдамизга ишлайди », - деди у.

    Бошқа янгиликлар