Ижтимоий тармоқларда Амирсойда электр токи ўчиб қолгани сабаб гондол лифти тўхтагани тўғрисида маълумотлар тарқалди.
Амирсой дам олиш масканининг Телеграмдаги расмий саҳифасида бу хабар ёлғон экани хабар қилинди.
Ушбу маълумот ёлғон! Канат тўхтамади.
Ногиронлиги бўлган меҳмонни ётқизиш туфайли тезлик минимал даражага туширилди, чунки биз курортимизга келган ҳар бир меҳмонга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламиз.Фақат ишончли манбаларга ишонинг, дейилади хабарда.