my5
Sevimli

Жўжа ўғриларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 13.01.2021, 23:00
Теглар: Fribgarlik
Жўжа ўғриларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йилнинг февраль ойида Бўстон туманида товуқ боқиш билан шуғулланаётган фуқаролар 30 ёшли Мансурбек И, ва Фурқат К, лар   улуғнорлик Ҳаётбек Ю, билан битим тузишиб, унга тегишли бўлган жами нархи 80 млн. сўмлик 20 минг та жўжаларини олиб, ушбу жўжаларни боқиб, катта қилиб, сотилганидан сўнг фойдасини ўзаро Ҳаётбек Ю., билан бўлишиб олишга келишиб, жўжаларни ҳамда уларни боқиш учун умумий қиймати 155 млн. сўмлик 37 тонна миқдордаги ем маҳсулотларини олиб, сўнгра бир қанча муддатдан сўнг тошкентлик фуқарога жўжаларни 14 тонна гўшт ҳисобида 227 млн. сўмга сотиб юбориб пулларини ўзларининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ҳаётбек Ю, Улуғнор тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб юқоридаги шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мансурбек И. ва Фурқат К, ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов жарайонлари олиб борилмокда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84