Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Раҳимович Саломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди дея хабар бермокда ОЎМТВ Ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, собиқ вазир ўринбосари Фарғона политехника институтига ректор бўлиши кутилмоқда. Шу вақтгача ушбу институтга Ойбек Отақулов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Ўктам Саломов 2020 йилнинг 30 июнида Тошкентдаги Турин политехника университети ректорлигидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. У муқаддам Андижон машинасозлик институти ректори бўлиб ҳам ишлаган. Унинг вазир ўринбосари лавозимидаги фаолияти олти ойга ҳам чўзилмади.