my5
Sevimli

Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади

ЖАМИЯТ 14.01.2021, 14:09
Академик лицейлар фаолияти такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон қарорида иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ режа асосида ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, ОТМлардаги мавжуд илмий салоҳиятни академик лицейларда таълим сифатини кўтариш ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтиришга эътибор қаратилмоқда.  

Қўқон давлат педагогика институти ректори Маъмуржон Отажонов институт ҳузуридаги академик лицейдаги ўқув жараёнлари ҳамда дарсдан ташқари пайтдаги машғулотлар фаолияти билан танишди. Хусусан, “Хорижий тил”, “Ахборот технологиялари”,  “Шахмат” ва “Мусиқа” тўгаракларига қатнаётган ўқувчилар фикрлари билан қизиқди.  

Академик лицей жамоаси билан бўлган суҳбатда кўтарилган таклифлар бўйича муассасанинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация воситаларини харид қилиш ва юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича масъулларга вазифалар берилди.    

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84