Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида томонидан ажрашга оилаларни тиклаши, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 11.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Х.Адан ундирувчи А.Ўнинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандларига алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Оддийгина айтганда, қарздорнинг оиласини тиклаши, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди.
Шунингдек бўлим ходимлари томонидан қарздор И.Мдан ундирувчи
С.Мнинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандларига алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжатига бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди.
Эндиликдан ушбу оиларнинг 4 нафар фарзандлари бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядлар.