my5
Sevimli

Ўзбекистонда илк маротаба 85,9 минг тонна Евро-4 ва Евро-5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди

ЖАМИЯТ 14.01.2021, 15:39
Ўзбекистонда илк маротаба 85,9 минг тонна Евро-4 ва Евро-5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди

«Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводи 23 йиллик тарихи давомида энг яхши кўрсатгич қайд этди, деб хабар бермоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Жумладан, 2020 йилди «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводи газойлни гидротозалаш қурилмасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассисларининг ўз кучи билан катализатор энг замонавий турига алмаштирилди. Натижада, Ўзбекистонда илк бор Евро-4 ва Евро-5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Йил якунлари бўйича жами 85,9 минг тонна Евро-3, 4, 5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқарилаётган ёқилғилар жаҳон стандартига тўла жавоб беради ва экспортбоп маҳсулотга айланди.

Шунингдек, ўтган йили завод томонидан 843,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилди. 

2020 йил давомида, маҳаллий олимлар, хусусан Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий текшириш институти билан ҳамкорликда илк бор SAS-851 русумидаги (Франция) адсорбент ўрнига, маҳаллий УзАД-1 адсорбенти ишлаб чиқаришга тадбиқ қилинди.

Бундан ташқари “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш” лойиҳаси бўййича  «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Honeywell UOP» (АҚШ) ва «SK E&C» (Жанубий Корея) компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84