Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган тантанали тадбир бошланди.
Унда Мудофаа вазири Баҳодир Қурбанов Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбир Ватанимизнинг қуролли кучларининг қудратини намойиш этувчи, ватанпарварлик руҳи билан йўғрилган саҳна чиқишларини намойиш этиш билан бошланди.
Тадбирдан ҳарбийлар, эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат бадиий қисм ҳам ўрин олган.