Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда».
Анвар Мусабеков, Автомобил йўллари қўмитаси масъул ходими:
«2021 йил 1 мартдан бошлаб, хусусий секторни катта ҳажмли вазн параметрини назорат қиладиган назорат постларини ўрнатишда жалб қилиш белгиланган. Қўмита оғир ва габарит назорати бўйича станция шохобчаларини ўрнатиш бўйича изчил ишларни амалга ошириб боряпти».