Тадбиркорларга 1 мартдан йўлларга фоторадар ва бошқа техник воситалар ўрнатишга рухсат берилади. Бу ҳақда Dunyo AA хабар бермоқда.
Тадбиркорлар ҳужжат билан регистраторлар ўрнатиладиган жойларни электрон аукцион савдолари орқали олади. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.
Жойларнинг минимал қиймати эса ИИВ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.