Тошкент шаҳри “Камолон” кўприги яқинида “Эпика” русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Telegram`даги Auto tuning гуруҳи аъзолари хабар берди.
Ҳодиса 1 февраль, душанба куни соат 21:00 атрофида содир бўлган.
Автомобилнинг нима сабабдан ёниб кетганлиги ҳозирча номаълум. Бироқ ёнғин газ баллонидан газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган, деган тахминлар мавжуд.