my5
Sevimli

Қайси давлат раҳбарининг Telegram канали энг кўп обуначига эга?

ДУНЁ 14.01.2021, 20:22
Қайси давлат раҳбарининг Telegram канали энг кўп обуначига эга?

Телеграм асосчиси Павел Дуров ўзининг шахсий блогига жойлаштирган сўнгги хабаридан кейин Телеграмга янги фойдаланувчиларнинг кириб келиши тезлашганини ёзди

 Дуровнинг ёзишича, иккита президент ҳам ўзининг шахсий Телеграм каналини очган:

Бразилия Президенти - @jairbolsonarobrasil

Туркия Президенти - @RTErdogan

Улар Телеграм платформасида мавжуд бўлган қуйидаги давлат раҳбарларининг рўйхатига қўшилди:

Мексика Президенти - @PresidenteAMLO

Франция Президенти - @emmanuelmacron

Сингапур Бош вазири - @leehsienloong

Украина Президенти - @V_Zelenskiy_official

Ўзбекистон Президенти - @shmirziyoyev

Тайван Президенти - @iingtw

Эфиопия Бош вазири - @AbiyAhmedAliofficial

Исроил Бош вазири - @bnetanyahu

Сиёсий раҳбарлар, шунингдек, кўплаб жамоат ташкилотларининг Телеграм-да ёлғон маълумотларга қарши курашиш ва ўз жамиятларидаги муҳим масалалар тўғрисида хабарларни тарқатишда бизнинг платформадан фойдаланаётгани биз учун шарафдир, дейди Павел.

Шунингдек, Maps&Data каналининг маълумотига кўра, энг кўп обуначиси бўлган Telegram-каналига эга давлат раҳбари Бразилия президенти Жаир Болсонару ҳисобланади. Унинг каналидаги обуначилар сони 263 минг нафарни ташкил этади. Ундан кейинги ўринда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг канали бўлиб, обуначилар сони 234 минг нафар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий Telegram-каналидаги обуначилар сони 193 минг нафар бўлиб, канал обуначилари сони бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37