АсосийJamiyat

Қарздорнинг “Captiva”си хатланди

'Қарздорнинг “Captiva”си хатланди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 18.12.2020 йилдаги қарздор ЯТТ “Р.Р.”дан ундирувчи “Қишлоқ қурилиш банк” Бухоро минтақавий филиали фойдасига 85 958 334 сўм кредит қарзи ундиришни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “Captiva” автомашинасига қаратиш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Когон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор ЯТТ “Р.Р.”дан суд қарорида кўрсатилган кредит қарзини тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “Captiva” русумли автомашина қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ҳозирда қайд этилган автоулов баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар