Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 14 январдаги 21-сонли қарорига мувофиқ, Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Юнусобод туманига ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
Жаҳонгир Иброҳимов 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.