Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардан алкоголь ва тамаки рекламаси олиб ташланади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 03.02.2016, 12:41

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларга умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш рекламаси ва тарғиботи жойлаштирилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Қўмита мутахассислари қонунчиликка зид реклама акцияларига мисоллар келтирди. Улардан бирида битта алкоголь ичимликни буюртма қилиш орқали, иккинчисини бепул қўлга киритиш имконияти ҳақида айтилади.

Қўмита умумий овқатланиш корхоналари, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига огоҳлантирувчи хусусиятга эга бўлган, жумладан, бундай реклама ва тарғиботни тўхтатиш ҳақида мактублар жўнатди.

Баъзи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилди, улар реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслик ҳақида кўрсатмалар олди, уларнинг мансабдор шахслари эса маъмурий жазоларни ўтади.

Ўтган йилда қўмита томонидан 560 та рекламага оида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган. 200 нафар қонунбузарлардан 121,2 миллион сўм жарима ундирилган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа