АсосийDunyo

Қирғизистонда президент сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди

'Қирғизистонда президент сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди'ning rasmi

Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида қатнашувчилар 39,75 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда 100 фоиз бюллетенларни қайта ишлаш натижалари бўйича республика Марказий сайлов комиссияси веб-сайтида хабар берилган. 

Овоз беришда жами 3,563,574 сайловчи иштирок этди. МСК маълумотларига кўра, мамлакатнинг собиқ бош вазири вазифасини бажарувчи Садир Жапаров 79,23% овоз тўплаган. Бунинг учун 1 110 412 киши овоз берган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтган оммавий норозиликлар фонида истеъфога чиққанди.

Мавзуга доир:

Қирғизистоннинг барча президентлари бир хил ёшда истеъфога чиқишган

    Бошқа янгиликлар