my5
Sevimli

Уйни "тозаловчи" лўли аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.01.2021, 17:13
Теглар: Фирибгарлик
Уйни "тозаловчи" лўли аёл қўлга олинди

2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл, Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида яшовчи Насиба А,ни алдаб 12.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини қўлга киритган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича лўли аёл жабрланувчининг уйига дуо ўқилганлиги айтиб, қўлларида бўлган икки дона аёл ва эркак қўғирчоқларини ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувлик қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўйган ва уйини “тозалаб” беришни айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг кўрсатилган фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Гулчехра М., содир этганлиги аниқланиб, ушбу фуқарога нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.

 

Шарҳлар

Қаршида ўтмишидан хулоса чиқармаган шахс яна қамалди.

12.12.2019, 18:47

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан 27 ёшли Р.Умиджонга фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун ҳукм ўқилди.Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.Тергов жараёнида...
Тошкентда 3 аёл бир бўлиб АҚШни орзу қилганларни яхшигина “шилишди”

20.11.2019, 18:23

Тошкентда АҚШга жўнатишда ёрдам бераман, деб одамларни чув тушираётган аёллар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.Жорий йилнинг июль ойида Мирзо-Улуғбек туманида 62 ёшли...
Аёлнинг макрига алданган эркак 3000 АҚШ долларга ухлади

18.11.2019, 17:59

Сергели тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Аслбек С. 52 ёшли Интизор Б.га нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.Интизор Б....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-11° дымка
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12