my5
Sevimli

«Ушбу муаммоли вазиятга бефарқ қараб турмаймиз». Спорт вазирлиги шахмат федерацияси билан боғлиқ можароли ҳолат бўйича баёнот берди

ЖАМИЯТ 16.01.2021, 17:48
Теглар: Шахмат, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
«Ушбу муаммоли вазиятга бефарқ қараб турмаймиз». Спорт вазирлиги шахмат федерацияси билан боғлиқ можароли ҳолат бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ёш шахматчилар ва Шахмат федерацияси ўртасидаги турли низоли ҳолатлар учраб турганди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганиб, расмий баёнот билан чиқди.   

“Ўзбекистонлик энг иқтидорли шахматчи қизлардан бўлмиш Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2020-йилдан бошлаб халқаро мусобақаларда AҚШ номидан иштирок этишга қарор қилганлиги, ўз навбатида дунёнинг энг ёш гроссмейстерларидан бири, турли ёш тоифаларида 6 карра жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоровнинг daryo.uz сайтида Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан шахматчиларга нисбатан муносабат ижобий томонга ўзгармаса, ўз федерациясини алмаштириши мумкинлиги ҳақида берган интервюси ҳам жуда кўплаб юртдошларимизнинг эʼтирозларига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи саналади. Шу сабабли Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда мамлакатимизнинг энг иқтидорли шахматчилари ўртасида юзага келаётган ушбу муаммоли вазиятга бефарқ қараб турмаймиз.

Шу мақсадда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти мавжуд вазиятни холисона ўрганиш ва муаммога адолатли ечим топиш мақсадида Г.Тоҳиржонованинг отаси Aлишер Мўминов билан учрашди. Унда Гулруҳбегимнинг бундай қарор қабул қилишига нима сабаб бўлганлиги, истеʼдодли шахматчи Ўзбекистон терма жамоасига қайтарилиши, халқаро майдонларда жонажон Ватанимиз байроғини ҳимоя қилишга тайёрлиги каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёш ва умидли шахматчимиз Ж.Синдоровнинг бобоси Комил Синдоров ва яна бир қанча шахмат мутасаддилари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг дарди тингланди. Шахматчиларнинг оиласи ва Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ўзаро муносабатлари ўрганилди” дейилати вазирлик баёнотида. 

 

Шарҳлар

Чимёнда Халқаро мусобақалар ўтказиш мумкин бўлади

07.03.2021, 14:35

Энди Чимёнда тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича Халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.2020 йил 4 февралдаги Президент қарорига...
Қашқадарёлик тадбиркор мактабга шахмат клуби ташкил этиб берди

02.11.2020, 21:25

Комилонлик тадбиркор Дилшод Эрдонаевнинг ташаббуси ва ташкилотчилиги асосида Касби туманидаги 43-мактабда ҳаваскорлар ва қизиқувчилар учун шахмат клуби ташкил этилди,дея хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги.Тадбиркорнинг отаси...
Янги йилгача Ўзбекистондаги барча тренерлар ўз фаолиятини муаммосиз давом эттиради

22.04.2020, 09:14

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида юртимизга коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши...
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди

26.06.2018, 16:18

Жорий йилнинг 21-25 июнь кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича иккинчи жаҳон чемпионати...