my5
Sevimli

“Тадбиркорнинг қўлини қайириб” деган жумла нотўғри талқин қилинган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича Тергов департаменти расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 16.01.2021, 19:00
Теглар: Тергов департаменти
“Тадбиркорнинг қўлини қайириб” деган жумла нотўғри талқин қилинган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича Тергов департаменти расмий маълумот берди

Телеграм ижтимоий тармоғида “Даҳшат. Наманганда тадбиркорнинг қўлини қайириб, кетидан тепиб машинага солишди” номли видео ва фото мақола тарқалди. Ҳолат юзасидан Тергов департаменти расмий маълумот берди.

Хабарда айтилишича, 2020 йилнинг 17 декабрь куни соат 13:00 да 48 ёшли Турсунпўлат И., Наманган шаҳар Сохил МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиш объектида ишчи сифатида ишлаётган вақтида Наманган вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи таркибида ноқонуний қуриб олинган биноларни бузиш жараёнида иштирок этаётган 28 ёшли Химойиддин У., билан оғзаки тортишиб, уни шаҳарсозлик норма талабларига зид равишда ноқонуний қурилаётган бинони бузиш ҳақидаги талабига бўйсунмасдан, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қўли билан юзига уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, фуқаро Химойиддин У., нинг баданида аниқланган жароҳатлари “ўртача оғир” тан жароҳатлари эканлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 29 декабрь куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органлари тўғрисидаги Қонунининг 22-моддасида кўра, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қандай ҳолларда жисмоний куч ишлатилишига рухсат берилганлиги белгилаб қўйилган.

Агар куч ишлатилмайдиган усуллар ички ишлар органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у қуйидаги ҳолларда шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида жисмоний куч ишлатиш, шу жумладан курашнинг жанг усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади:

  • жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;
  • жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;
  • ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун;

Ички ишлар органи ходими ушбу Қонунда махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилишига рухсат этилган ҳолларда ҳам жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, юқоридаги видео мақолада “тадбиркорнинг қўлини қайириб” деган жумла нотўғри талқин қилинган бўлиб, ИИБ ходимлари жисмоний куч ишлатиб, кураш усулларини қўллаган фуқаро яъни Турсунпўлат И., тадбиркор эмаслиги, балки қурилишда ишлаётган ишчи эканлиги аниқланган. 

Шарҳлар

Фарғонада "пулни пул чақиради" деган корхона раҳбари фирибгарлар "ўлжа"сига айланди

07.03.2021, 12:53

2020 йилнинг июль ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 31 ёшли Ҳусанжон Т., Қўқон шаҳрининг турли ҳудудларида таниши 38 ёшли Камолиддин И.,га банк тизими...
Марҳаматда ҳомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилган шахс қўлга олинди

04.03.2021, 17:27

2021 йилнинг 02 март куни соат 10:00 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани Турон МФЙ.,да яшовчи ҳомиладор бўлган 28 ёшли Нилуфар Т.,нинг уйига номаълум шахс бостириб...
Тошкентда Корея фуқароси ўзбекистонликни чув туширди

28.02.2021, 11:58

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойларида Корея Республикаси фуқароси 59 ёшли Ким Еон Сун Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37...
МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

20.02.2021, 19:54

2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар, Тошкент шаҳрида жойлашган “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари фуқароларга бир йил мобайнида пулларини кўпайтириб олишларини айтиб,...