Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь куни соат 09:30ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган "Жондор" автотураргоҳининг охирги бекатида, 76-йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобусда ёнғин содир бўлган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
06.02.2021, 15:29
2021 йил 04 февраль куни Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватли уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газнинг сизиб чиқиши натижасида портлаш юз бергани ҳақида...05.02.2021, 00:07
2021 йил 04 февраль Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси йўл ёқасида жойлашган 9 қаватдан иборат бўлган уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газни сизиб чиқишини натижаси портлаш юз бергани...22.01.2021, 17:34
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу...21.01.2021, 13:25
Президент Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.Бу – ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган жорий йилги биринчи ташриф. Ва у...