my5
Sevimli

Бухорода аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди

ЖИНОЯТ 17.01.2021, 18:20
Бухорода аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди.
 

Қотиллик жинояти 2021 йилнинг 12 январ куни туманнинг «Қуйи Чуқурак» маҳалласида содир бўлган.

«Қуйи чуқурак» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасур Насуллоевнинг “Дарё”га маълум қилишича, 1965 йилда туғилган фуқаро Б.Ш. ҳамда унинг 1983 йил туғилган турмуш ўртоғи Р.Х. ўртасидаги рашк жиноятга сабаб бўлган.

Қайд этилишича, эр-хотин 2008 йил турмуш қурган бўлиб, ҳар иккаласи ҳам аввалги турмушидан айрим сабабларга кўра ажрашган.


Жиноят содир бўлган куни Бухоро вилояти прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида маҳалладаги ушбу жиноят муҳокама қилинган. Жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган. Ва жиноятнинг содир этилишига маҳаллада маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш тизимининг тўлиқ йўлга қўйилмагани сабаблиги маълум бўлган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Шофиркон туман прокуратураси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Шарҳлар