Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Самарқанд вилояти прокуратураси Ахборот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат бўйича darakchi.uz Мактабгача таълим вазирлигидан изоҳ сўради. Яқин вақт ичида бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.






