Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Қашқадарёдаги туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.
Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда 10 кун давомида тажриба сифатида вақтинчалик иш бошлаган ёшлардан иборат туман ва шаҳар ҳокимлари таништирилди.
Унга кўра:
Қарши шаҳар ҳокими - Пўлатов Жаҳонгир Зокирович.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими - Турсунова Сабрина Шухратжоновна.
Ғузор тумани ҳокими - Йўлдошев Рустамбек Акбар ўғли.
Деҳқонобод тумани ҳокими - Қулмаматов Адҳам Алишерович.
Қамаши тумани ҳокими - Ахмедов Шоҳжаҳон Азаматович.
Қарши тумани ҳокими - Ражабов Шахзод Тўлқин ўғли.
Касби тумани ҳокими - Ахмедов Миржалол Али ўғли.
Китоб тумани ҳокими - Камолов Ойбек Фахриддинович.
Косон тумани ҳокими - Маъдиев Муроджон Баходир ўғли.
Миришкор тумани ҳокими - Араббоев Ўктамжон Аъзамович.
Муборак тумани ҳокими - Рахмонов Акмал Журақулович.
Нишон тумани ҳокими - Уткиров Мухриддин Бахриддинович.
Чироқчи тумани ҳокими - Холмирзаев Хуршид Холмуминович.
Шаҳрисабз тумани ҳокими - Ғаниев Шахзод Шухрат ўғли.
Яккабоғ тумани ҳокими - Эргашева Ситора Тўлқин қизи.
Шунингдек, қуйидаги ёшлар 10 кун давомида вилоят ҳоким ўринбосарлари сифатида фаолият олиб борадилар:
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари - Содиков Сардор Содикович. 1994 йил туғилган. “Global Education in Karshi” нодавлат таълим муассасаси раҳбари.
Вилоят ҳокими ўринбосари - Тохиров Адхам Зохид ўғли. 1993 йил туғилган. Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб - қувватлаш марказининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси бошлиғи.
Вилоят ҳокими ўринбосари - Поёнов Темурбек Олимович . 1993 йил туғилган. Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Вилоят ҳокими ўринбосари - Тоштемиров Санжар Жуманиязович. 1986 йил туғилган. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва сервис кафедраси доценти, ёш тадқиқотчи олим.
Вилоят ҳокими ўринбосари - Қодиров Фаррух Эргаш ўғли. 1993 йил туғилган. ТАТУ Қарши филиали магистранти.
Мавзуга доир:
Қашқадарёда ҳокимларнинг ҳайдовчилари ҳам даволанишга юборилмоқда






