my5
Sevimli

Жиззахда "уддабурон" электромонтёрнинг қилмиши фош этилди

ЖИНОЯТ 18.01.2021, 13:34
Теглар: электр
Жиззахда "уддабурон"  электромонтёрнинг қилмиши фош этилди

Жиззах шаҳрида фуқаронинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳақидаги далолатномани йўқ қилиб бермоқчи бўлган электромонтёр ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати Даракчи.узга маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бўлим электромонтёри М.Я. фуқаро А.Х.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги юзасидан тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда, М.Я. 2 нафар фуқаронинг электр энергиясидан бўлган 7,2 млн сўм қарздорлигини базадан ўчириб бериш эвазига уларнинг 200 АҚШ доллари ва 1,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Я.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Ғузорнинг Керайит қишлоғидаги оила фарзандлари фақат шамчироқ шуъласида дарс қилишади

13.01.2020, 12:02

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Меҳнатобод МФЙда жойлашган хонадонда мана икки йилки электр энергияси мавжуд эмас. Бу ҳақда Keshnewsга келиб тушган Ғузорлик икки нафар фарзанднинг онаси бўлган фуқаро томонидан қилинган мурожаатда айтилган.Хонадонга...
Гўзаллик қурбонлик талаб қилади, аммо ўғриликни эмас...

12.12.2019, 09:40

Андижон шаҳрида фолият олиб бораётган гўзаллик салонларининг бирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га МИБ хабар берди.Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти...
Эртага водийнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади

09.12.2019, 19:49

Эртага, 10 декабрь куни Фарғона ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълум...
Бош вазир: “Газ ва электр энергия ортиғи билан берилаётган бўлса-да, халққача етиб бормаяпти”

29.11.2019, 18:01

Аввал хабар қилинганидек, кеча, 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергоресурслар — газ ва электр энергия...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12