my5
Sevimli

Фарғонада 19 ёшли қизнинг 3 киши томонидан бир ой давомида ушлаб турилгани ва зўрлангани юзасидан текширув хулосалари маълум қилинди

ЖАМИЯТ 19.01.2021, 10:11
Фарғонада 19 ёшли қизнинг 3 киши томонидан бир ой давомида ушлаб турилгани ва зўрлангани юзасидан текширув хулосалари маълум қилинди

Ижтимоий  тармоқларда Қува туманида аёлни уч нафар шахс зўрлик ишлатиб олиб кетиб, бир ой давомида ушлаб турганлиги ва номусига текканлиги ҳақида  хабарлар тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси ўрганиш натижаларини маълум қилди. 

Аниқланишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 22.09.2020 йилда Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 25.03.2020 йилда фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. лар билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб турганлиги, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини билдирган.

Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилганлиги, олиб кетилганлиги ва асоссиз ушлаб турилганлиги ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини  топмаган.

Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 12.12.2020 йилда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмади, дейилади расмий хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+9° ясно
Валюта курси
10490.65
USD 12.79
12513.25
EUR -93.71
140.52
RUB -1.32