Тошкент шаҳрида 15 январь куни поезд вагони устига чиқиб, расмга тушоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг видеохабарига кўра, Сергели бекатидаги 3-йўлнинг 8-километр 1-тўсиғида турган вагон устига селфига тушиш мақсадида чиққан, 2002 йилда туғилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси юқори кучланишли — 27 минг вольт ток уриши оқибатида қаттиқ жароҳатланган.
Бола воқеадан сўнг тез тиббий ёрдам машинасида Респубика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг олган тан жароҳати ўта жиддий бўлиб, танасининг 93 фоизи 2–3 А,Б даражали термик куйиш, 3-даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташҳиси қўйилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.