my5
Sevimli

Хитойда I ва II фаза синовларидан муваффақиятли ўтган вакцина Ўзбекистонга олиб келинди

САЛОМАТЛИК 19.01.2021, 18:31
Хитойда I ва II фаза синовларидан муваффақиятли ўтган вакцина Ўзбекистонга олиб келинди

Коронавирус пайдо бўлган Хитойда вирусдан ҳимояланиш учун Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясида ишлаб чиқарилган ZF2001 рекомбинант вакцинаси амалиётга топширилди. Бу ҳақда Vaksina.uz хабар бермоқда.

Хитойда I ва II фаза синовлари муваффақиятли ўтган ушбу вакцина бизнинг юртимизга ҳам олиб келинди. Шу хусусда юзага келган саволларга ойдинлик киритиш мақсадида хитойлик ёш олим, Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси мутахассиси Yuan Lingfeng жавоб беради.

Вакцина синовларида бирор ножўя таъсир қайд этилдими?

– Юртимиз аҳлини, умуман, бутун дунё халқлари бошига тушган коронавируснинг олдини олиш мақсадида, олимларимиз эртаю кеч тинимсиз изланишда. Натижада, ZF2001 рекомбинант вакцинасини яратишга муваффақ бўлишди. Хитойда, кўнгилли фуқаролар иштирокида вакцинанинг I - II фазалари муваффақиятли синовдан ўтказилди. Вакцина қабул қилган фуқаро бизнинг доимий назоратимизга олинди. Кузатувлар давомида бирорта ҳам фуқарода жиддий ўзгаришлар ёки ножўя асоратлар пайдо бўлгани йўқ. Вакцинанинг ҳеч қандай хавф туғдирмаганлигига ишонч ҳосил қилгач, Ўзбекистонда ҳам клиник синовларни давом этишга рухсат этилди. Эндиликда Хитойда ва Ўзбекистонда вакцинанинг III фазасини қабул жараёни давом этмоқда. Хитойда эса III фаза эмланиш ишлари деярли охирлаб қолган. Бу ишларни амалга оширишга бизга камарбаста бўлаётган Ўзбекистонга катта миннатдорчилик билдирамиз!

Азалдан Хитой ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида дўстона ва илиқ муносабатлар ўрнатилган. Урф-одатларимиз ва турмуш тарзимиз ҳам бир-бирига жуда ўхшаш. Шу сабабли халқингиз бизни жуда яхши кутиб олишди. Қувонарлиси, бизга ишонч билдириб, кўплаб кўнгилли фуқаролар қабулга ташриф буюришмоқда. Ўйлайманки, бу жараён вакцинанинг хавфсизлик даражасини аниқлашимизга ва таъсирини билишимизга катта ёрдам беради.

Нега вакцинани 3 марта олиш муҳим?

Клиник тадқиқотлар доирасида жорий йилнинг 18 январь ҳолатига 3386 нафардан ошиқ кўнгилли фуқарога вакцина қилинди. Улардан 67 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди. Вакцинанинг биринчи дозаси олганидан кейин 30 ва 60 кун ўтганидан кейин тегишли равида 2-ва 3-дозалар юборилади. Мана шу вакциналарнинг уччала дозасини ҳам ўз вақтида олиш организмда вирусга қарши антитаначаларнинг ҳосил бўлади. Айнан 2 ва 3- дозаларни олган фуқароларда антитаначалар сезиларли равишда кўтарилганлигини гувоҳи бўлдик.

Қандай ножўя таъсирлар кузатилди?

Вакцина қабул қилган инсонларда ҳеч қандай ножўя ўзгаришлар рўй бермади. Аксарият, 90% вакцина қабул қилган инсонлар нормал ҳолатда юришибди. Фақат 10% аҳолида вакцина олинган жой бироз ачишиб, безовта қилаётгани қайд этилган. Лекин бундай олиб қарайдиган бўлсак, игна санчилган жой ҳам бироз ачишиши турган гап. Қолаверса, бунга ўхшаш ҳолат инсон организмининг вакцинага бўлган одатий реакциясидир.

Кўнгиллилар нечта жойда қабул қилиняпти?

Ҳозирда Тошкентда вакцина олиш истагида ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 5 та пункт хизмат кўрсатмоқда. Фуқаролар ўзларига маъқул ёки яқин бўлган пунктни танлаб, вакцина қабул қилишга келишлари мумкин. Вакцинада иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар mininnovation.uz сайтга кириб, сўровномани тўлдириб, ўзлари ҳақида маълумотларни қолдиришлари талаб этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+9° ясно
Валюта курси
10490.65
USD 12.79
12513.25
EUR -93.71
140.52
RUB -1.32