my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев айрим телеканаллардаги кўрсатув ва сериаллар савиясини танқид қилди

СИЁСАТ 19.01.2021, 22:26
Шавкат Мирзиёев айрим телеканаллардаги кўрсатув ва сериаллар савиясини танқид қилди

Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини бузиш ва оилавий қадриятларни издан чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

«Бугун айрим телеканалларимизда намойиш этилаётган кўрсатувлар, кўнгилочар дастур ва сериалларнинг маънавий-ахлоқий савияси одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Уларнинг аксарияти ёшларимизнинг маънавиятини юксалтириш ўрнига, тарбиясини бузиш, оилавий қадриятларимиз ва ахлоқий қарашларимизни издан чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бу – аччиқ ҳақиқат.

Телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар қаёққа қараяпти? Улар қайси мезонлар асосида иш кўряпти?», – деди Президент.

Давлат раҳбари Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маънавият маркази раҳбарларига икки ой муддатда барча телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, уларнинг низомини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Керак бўлса, бу борадаги мавжуд қонунчиликни ҳам такомиллаштириш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76