my5
Sevimli

Самарқандда фуқаро қўшнисини ўроқ билан жароҳатлади

ЖИНОЯТ 20.01.2021, 00:01
Самарқандда фуқаро қўшнисини ўроқ билан жароҳатлади

 

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Терсак» маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.О. ўзининг ҳамқишлоғи Х.Н.ни ўроқ билан уриб, унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда  «Дарё» хабар берди.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг аниқлаштиришича, 2021 йилнинг 18 январь куни соат, тахминан, 10:00 да «Терсак» маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган Х.Н. яшаш хонадони олдидаги ички йўлда қўшниси — 1994 йилда туғилган Ҳ.О. билан уйининг ёнидаги йўлни таъмирлаш масаласида тортишиб қолган.

Ўзаро жанжал давомида Ҳ.О. қўлидаги ўроқ билан маҳалладоши Х.Н.нинг юзи ва бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро Х.Н. Ургут туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12