my5
Sevimli

Тадбиркорнинг мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган сув таъминоти корхонаси масъули ушланди

ЖИНОЯТ 20.01.2021, 11:22
Тадбиркорнинг мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган сув таъминоти корхонаси масъули ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

 “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Ангрен шаҳар абонент хизмати бўлими бошлиғи К.Ш. “N.” МЧЖ қарашли нотурар бинонинг сув таъминотидан қарздорлиги бўлмасда, жамият раҳбарига 4,8 млн сўм қарздорлиги мавжудлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномага имзо қўйиб бериш эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-7° ясно
Валюта курси
10554.34
USD 11.88
12837.24
EUR 28.68
143.43
RUB 1.39