my5
Sevimli

Фарғонада автомашина ўғирлаган уч зўравон аниқланди

ЖИНОЯТ 20.01.2021, 12:56
Теглар: автомашина
Фарғонада автомашина ўғирлаган уч зўравон аниқланди

2021 йилнинг 15 январь куни Фарғона вилоятида уч зўравон ёлғиз киракаш ҳайдовчини бўғзига пичоқ тираб, машинасини олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди

Хабарда айтилишича, соат 00:30 да икки нафар номаълум эркак ва бир нафар аёл киши Қўқон шаҳри Халқ сўзи рўзномалари ва Шохрухобод кўчаларининг кесишмасида фуқаро Шохрухбек А.,нинг бошқарувида бўлган МЧЖга тегишли “Matiz” русумли автомашинасини икки нафар номаълум эркак ҳайдовчига Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Туркистон кўчасида жойлашган Туғруқ комплекси ёнига олиб бориб қўйишларини айтиб, ўзларининг учинчи шеригини ушбу манзилга чақириб, манзилга етиб келишганида автомашинанинг олд ўриндиғида ўтирган номаълум эркак ҳайдовчини автомашинадан олиб тушиб, уларни кутиб олган учинчи шериги билан уриб тепиб тан жарохати етказишиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетиб, автомашинада бўлган фуқаро Шохрухбек А.,нинг 150.000 сўм пуллари ва баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “Samsung” русумли ноутбукини босқинчилик йўли билан қўлга киритганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, номаълум шахслар “Matiz” русумли автомашинани Ўзбекистон тумани, Ҳаётобод кўчасидаги қурилиш моллар савдо дўкони рўпарасига қолдириб кетганлиги аниқланиб, тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 3-қисми “в” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 18 ёшли Давлатбек А., 19 ёшли Жаҳонгир М., ва 20 ёшли Дониёржон С.,лар содир этганликлари аниқланиб, шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланганлар.

Ушбу шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Автомашиналар "тонировка"сидан бюджетга қанча пул тушди?

19.01.2021, 13:08

85 мингга яқин автомашинанинг “тонировка”си учун 302 миллиард сўмдан ортиқ пул тўланган дея хабар бермоқда Уза мухбири.“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 18 июль 2018 йилдаги 547-сонли...
Ака ўз укасининг жиноятини фош этди

16.01.2021, 17:27

2021 йилнинг 10 январь куни соат 18:30 да 41 ёшлифуқароЁқубжон М.,Янгиқўрғон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида яшовчи 30 ёшли Абдухомид А.,га тегишли “Nexia-2” русумли автомашинасини олиб қочган. Бу ҳақда...
Тошкентда ювишга берилган “Lacetti” “мойкачи” томонидан олиб қочилди

09.11.2019, 22:28

Тошкентда автомашина ювиш шаҳобчаси ишчиси мижознинг машинасини олиб қочди. Бу ҳақида darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.Аниқланишича, 2019 йил 7 ноябрь...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12