АсосийJamiyat

Ангрен ИЭСдаги портлаш юзасидан текшириш бошланди - Бош прокуратура

'Ангрен ИЭСдаги портлаш юзасидан текшириш бошланди - Бош прокуратура'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида расмий баёнот берилган эди.  

Чақнаш натижасида келиб чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна 3 нафари турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.  

Бош прокуратура ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар