АсосийJamiyat

Фарғоналик информатика ўқитувчисининг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари ғолиб бўлди

'Фарғоналик информатика ўқитувчисининг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари ғолиб бўлди'ning rasmi

Фарғоналик информатика фани ўқитувчисининг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари ғолиб бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Одинахон Йулдашева Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси.  

Бугун Одинахон Йўлдошеванинг ўқувчилари ҳар йилги фан олимпиадаларида вилоят ва Республика босқичларида ғолибликни қўлга киритиб келади.  

Жорий йилда у камдан-кам қайд этиладиган натижага эришди. Унинг 9-10-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар