АсосийЖамият

Самарқандда «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилгани хабар қилинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси «Пайшанба» деҳқон бозори «Пайшанба...

'Самарқандда «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилгани хабар қилинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси «Пайшанба» деҳқон бозори «Пайшанба» шаҳарча фуқаролар йиғинида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.

Корхона ҳақидаги маълумотлар билан Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР)да танишиш мумкин.

Корхона 2020 йил 14 февраль куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган. Регистр маълумотларига кўра, устав фонди 1000 (минг) сўмни ташкил этади. Корхонанинг 50 фоизи улуши Шохруз Тошпўлатовга, қолган 50 фоизи Абдулла Тошевга тегишли. Регистр маълумотларига кўра, унинг асосий фаолият тури — овқатланишни ташкил қилишнинг бошқа турлари.

«Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона 2020 йил 14 февралида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Корхона раҳбари Абдулла Тошевнинг маълум қилишича, ҳозирда корхона ҳузуридаги ташкил этилган ошхона ва пайнет шохобчаси аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, корхона авиакасса, яъни туризм хизматларини кўрсатиш билан ҳам шуғулланади. Бироқ пандемия даврида бу йўналишдаги ишлар вақтинча тўхтаб қолган.

Абдулла Тошевнинг таъкидлашича, у ва унинг иш бўйича шериклари президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдан қувониб, оилавий корхонага унинг номини қўйганини маълум қилди.

«Тадбиркорлик фаолиятимни мактабни битириш арафасида бошлаганман. 27 йилдан бери шу соҳадаман. Очиғи, авваллари тадбиркор сифатида кўп қийинчилик кўрганмиз. Ҳозирги президентимиз давлат раҳбари бўлгач, йўлларимиз очилди, мен каби тадбиркор ва бизнесменлар қўллаб-қувватланяпти. Уларнинг олиб бораётган сиёсатидан қувониб, оилавий корхонамизга ‘Шавкат Миромонович Мирзиёев’ номини қўйишга қарор қилдик», — дейди тадбиркор.

    Бошқа янгиликлар