my5

Туркиянинг Истанбул шаҳрида портлаш содир бўлди

ДУНЁ 04.02.2016, 22:40
2701
Туркиянинг Истанбул шаҳрида портлаш содир бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳри Султонбейли туманида портлаш содир бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Портлаш оқибатида икки кишининг жабрлангани айтилмоқда.Портлаш бугун 4 февраль куни соат маҳаллий вақт билан 15:00 атрофида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи мослама ахлат идишнинг ичига жойлаштирилган. Айни пайтда ҳодиса жойида полициячилар ишламоқда. Портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,12 январь куни Истанбул шаҳри марказидаги Султонаҳмад майдонида ҳам портлаш содир этилган эди. Портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани ва яна 15 кишининг яралангани маълум қилинган эди. Мазкур портлашни “Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик гуруҳининг жангариси содир этгани аниқланган эди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84