АсосийMadaniyat

Маданий фаолият соҳасида давлат органларининг ваколатлари белгиланди

'Маданий фаолият соҳасида давлат органларининг ваколатлари белгиланди'ning rasmi

2021 йилнинг 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Эндиликда, ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга.

Мулк ҳуқуқи тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин.

Маданият ташкилотлари маданий фаолиятнинг турларига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:

● маданий-томоша ташкилотлари;

● маданий-маърифий ташкилотлар;

● бошқа маданият ташкилотлари.

Маданият ташкилотлари мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади.

Давлат маданият муассасаларига ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасида эришган ютуқлари учун Ҳукумат тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши мумкин.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларининг аттестацияси уч йилда бир марта ўтказилади.

Бошқа янгиликлар