my5

Қозоғистонда фаст-фуд сотиладиган автобусга Барак Обаманинг сурати туширилди

ДУНЁ 05.02.2016, 10:23
2006
Қозоғистонда фаст-фуд сотиладиган автобусга Барак Обаманинг сурати туширилди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида АҚШ Презриденти Барак Обаманинг сурати туширилган автобус пайдо бўлди, деб хабар беради “Tengrinews.kz”. 

Автобус фаст-фуд сотишга мўлжалланган.

Нашр мухбирлари АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси билан боғланиб, элчихона масъуллариниингг Президент сурати туширилган автобус ҳақидаги фикри билан қизиқди.

“Фаст-фуд сотишга мўлжалланган автобуслар АҚШда пайдо бўлганига унча кўп бўлмаганига қарамай тез оммалашди. Тадбиркорликнинг бундай тури Қозоғистондан ҳам пайдо бўлгани қувонарли ҳол. Фуд-траклар ресторан биноси учун ижара тўлаш имкони бўлмаган тиадбиркорлар учун бизнес бошлашнинг энг яхши усули. Одатда АҚШ президентлари уларнинг сурати тижорий мақсадларда, хоҳ смартфон, хоҳ автомобиль ва ҳатто фуд-трек сотувида фойдаланилишини ёқтирмайдилар. Бироқ улар омма одамлари бўлгани боис, уларнинг суратлари ҳам ҳар жойда бўлади ва уларни назорат қилиш қийин. Айтишим керакки, президент Обаманинг сурати ва исми Буюк Британия байроғи (АҚШ байроғи ўрнида) сурати билан тасвирланганини биринчи марта кўришим. Бироқ президент Обама ва АҚШ ҳукумати Остонада фаст-фуд сотадиган автобус билан ҳеч қандай боғлиқлиги бўлмагани учун, элчихона тадбиркордан автобус номини ўзгартиришни сўрашни режалаштирмаган ”, — деди АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси  матбуот котиби Дэвид Гэмбл.

Шунингдек, Гэмбл бажонидил гамбургерлардан тотиб кўришини ҳам қўшимча қилган.

Остоналиклар АҚШ президенти Барак Обама тасвири туширилган ноодатий автобусни ўтган йилнинг сўнггида кўрган эди. Автобус эгаси ёш тадбиркор Нурсултон Шарипбоев фаст-фуд сотиладиган биринчи автобусни шу кунларда ишга туширишни, баҳоргача эса яна 2 та шундай автобуслар фаолиятини йўлга қўйишини режалаштирган.

Унинг айтишича, автобусда “Обама” номи шунчаки пиар мақсадида фойдаланилган. “Биринчидан номи эсда қоларли, иккинчидан, мавзу жуда қизиқарли. Америка фаст-фуди. Президент Обаманинг ўзи ҳам фаст-фудларни маъқул кўради, агар ўқиган бўлсангиз”, — дейди у.

Тадбиркор, шунингдек унинг бошлаган фаолияти қонун доирасида амалга оширилаётганини айтиб ўтар экан, “Бу автобус ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Яъни автобусни биз махсус техника ёрдамида керакли жойга олиб борамиз. Демак, мазкур автобус автотранспорт воситаси ҳисобланмайди”,—деди.

 

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92